Humo тўлов тизими барибир хусусийлаштирилади

Президент қарори билан Humo тўлов тизимидаги давлат улуши сотувга чиқарилади. Ноябрь ойининг охирида ундаги давлат улуши Давактивга ўтказилганди ва ўшанда гап процессинг марказини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмаслиги айтилганди.

Валюта интервенциялари ҳажми яна очиқланмади – Бакиров

Марказий банк Пул бозори ва ликвидлик шарҳида 2024 йилнинг биринчи чорагида сотиб олинган қимматбаҳо металлар қиймати 22,3 трлн.сўмни ташкил этганини маълум қилди. Лекин ички валюта бозорига соф интервенциялар ҳажми яна айтилмади. Бу ҳақда иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров маълум қилди.

Мутахассис АҚШдаги инфляция туфайли олтиннинг рекорд баҳосини башорат қилди

Вектор Икс инвестиция компанияси бош стратеги Максим Худаловнинг РИА Новостига айтишича, АҚШда инфляциянинг давом этиши йил охиригача олтин нархини янги тарихий рекордларга олиб келиши мумкин.

Россия иқтисодиёти учун хавфлар аниқланди

Известия: Россия иқтисодиёти 2024 йил охирига келиб 2,5-3 фоизга ўсади.

Ҳиндистон Ўзбекистонда автомобил двигатели мойларини ишлаб чиқармоқчи

Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тақдим қилинди.

“TikTok” хўжайини иловани сотмоқчи эмас

“TikTok” ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи “ByteDance” компанияси иловани сотиш режаси йўқлигини таъкидлаб, ўзининг “Toutiao” янгиликлар платформасида хорижий ОАВ тарқатган хабарлар ҳақиқатдан узоқлигини маълум қилди.

Реал алмашув курсига нисбатан босимлар кузатилмаяпти

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Россияда ҳайдовчилар тақчиллиги туфайли нон нархи ошган

Россиядаги нон ишлаб чиқарувчилари, логистика харажатларининг кўтарилиши туфайли, энг машҳур навларни сотиш нархларини ўртача 10-15 фоизга оширди.

Янги мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Доллар курси бироз пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон Озарбайжонда анор плантациясини ташкил этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Озарбайжонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазири Межнун Маммадов билан учрашди.

Ўзбекистонда қанча биржа бозори фаолият юритади?

ЎзРВБда тўртта биржа бозори фаолият юритади: валюта, пул, давлат қимматли қоғозлари ва деривативлар бозорлари